Бугунги кунда бутун жаҳонда бачадон миомаси аёллар репродуктив тизими аъзоларининг кенг тарқалган хавфсиз ўсмалари қаторига киради ва айни пайтда у 15–20% аёлларда кузатилади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) маълумотларига кўра, сўнгги ўн йилликда бачадон миомасининг аниқланиш ҳолларининг кўпайиб бораётганлиги, жумладан репродуктив ёшдаги аёлларда тез-тез содир бўлиши қайд этилмоқда.