Маълумки, ахборот–коммуникация технологиялари давлатимиз иқтисодий-ижтимоий ривожланишини таъминлашда асосий секторлардан бири ҳисобланади. Жумладан, ахборот-коммуникация технологияларини таълим жараёнларида қўлланилиши, унинг сифат ва самарадорлигини кескин оширади. Ахборот-коммуникация технологияларини кадрлар тайёрлаш, ўқув жараёнларида фаол жорий этиш бўйича республикамизда барча ҳуқуқий, илмий, техник ва ташкилий асослар яратилган. Бу йўналишда Республика Президенти ва Ҳукуматининг бир қатор Фармон ва Қарорлари эълон қилинган.