Ушбу дарслик касб-ҳунар коллежлари учун тузилган янги ўқув дастури асосида ёзилган. Дарсликда махсус кимё курсининг амалий ва назарий асослари ёритилган. Матбаа соҳасида ишлатиладиган фотографик материаллар, бўёқлар, елимлар, босма қолип материалларнинг хоссалари, уларнинг таркиби ва физик-кимёвий тузилишига қараб кўриб чиқилади.