Бугунги кунда саноати жадал ривожланиб бораётган мамлакатлар иқтисодиётининг турли тармоқларида металлар коррозиясини олдини олиш ва ундан сақлашда ишлатиладиган ингибирловчи моддалар ҳамда антикоррозион қопламалар яратиш долзарб масалалардан биридир. Жаҳоннинг кимё ва нефть-кимё саноати ривожланган мамлакатларида металлар коррозияси натижасида етказиладиган зарар ишлаб чиқариладиган металларнинг йиллик миқдорини 30 фоизини ташкил қилади, шунинг учун коррозияга қарши ингибиторлар ва антикоррозион қопламаларни яратиш ҳамда ишлатиш муҳим аҳамият касб этади.