Остеоген саркомали беморларнинг диагностикаси ва даволашда молекуляр-биологик ва генетик маркерларнинг аҳамияти

Остеоген саркомали беморларнинг диагностикаси  ва даволашда  молекуляр-биологик ва генетик маркерларнинг аҳамияти
Daraja:
Oliy o`quv yurtidan keyingi ta`lim
Turi:
Avtoreferat
Nashr etilgan yili:
2016
Til:
Rus tilida,O`zbek tilida (kir.),Ingliz tilida
Yaratilgan vaqti:
2021-04-15 04:04:12
Тадқиқотнинг мақсади: остеосаркома ўсмасининг ривожланиш механизмини тавсифловчи молекуляр-биологик ва генетик маркерлар ўзгаришини аниқлаш, шунингдек айни патологияни ташхислаш ва даволашдаги уларнинг ролини асослаш Тадқиқотнинг предмети – вена қони ва қон зардоби молекуляр-генетик, цитогенетик ва иммунологик маркерларини аниқлаш учун, гистологик материал иммуногистокимё онкомаркерларини аниқлаш учун ишлатилди.Ўсма касалликларининг замонавий ташхиси ва даво муолажаларининг юксалишига қарамасдан, жуда хавфли хисобланган остеосаркомали касаллар келажагини башоратлаш тахликалигича қолмоқда. Хозирги вазият беморларни эрта ташхислаш, мониторинги ва даволаш учун бошқача янги технологияларни излаш ва яратишни тақазо этмоқда. Фундаментал иммунология, молекуляр биология, биотехнология ва генетиканинг бугунги кундаги ютуқлари, хавфли ўсмалар келиб чиқишини башорат қилишга, ташхис қўйиш ва даволашга ёрдам берувчи замонавий биологик муҳим кўрсатгичларни пайдо бўлишига олиб келди. Маълумки, остеосаркома – ўта агрессив хавфли ўсма бўлиб, тезкор гематоген метастазлашишга мойилдир. Адабиётларда, суяк тўқимаси метаболизмининг меъёри ва илк ўсма ўсишида ўзига хос хусусиятларини, молекуляр-биологик маркерларининг яширин имкониятларини аниқлашга йўналтирилган тадқиқодлар сони етарлича келтирилган.

Дабавлено : 2021-04-15 04:04:12

Этот категорий

Жиззах вилоятида туристик дестинацияларни ташкил этишнинг ҳудудий жиҳатлари

Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштириш

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий компетентлигини ривожлантириш

Eliptik qismi yuqori tartibli bo`lgan kasr tartibli xususiy hosilali differensial tenglamalar uchun to`g`ri va teskari masalalar

Саноат корхоналари ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш

Новый