Маъруза тиббий-профилакгика факултетининг 3 курс талабалари учун мўлжалланган.
Маърузанинг мақсади
Талабаларни жисмоний машқларнинг шифобахш таъсир механизми ва усуллари билан таништириш. Беморларнинг ҳолатига ва тошхисига қараб шифобахш гимнастика комплексини тузишни ўргатиш.
Тарбиявий мақсади
Талабаларни фан орқали деонтология ҳақидаги тушунча, уларда ватанпарварлик туйғусини тарбиялаш. Уларни аҳолининг соғлиғини яхшилаш, иш ва меҳнат қобилиятини ошириш, шу билан бир қаторда шифобахш жисмоний тарбия воситалари ёрдамида касалликнинг олдини олиш ва реабилитация тадбирларини ўтказишга ўргатиш.
Маърузанинг вазифалари
1.Талабаларда беморнинг ҳолатига жавобгарликни тарбиялаш.
2.Фан ҳақида тушунча, мақсад ва вазифаларини бериш.
3.Талабаларни шифобахш жисмоний тарбия усулларининг ўзига хослиги ва жисмоний машқларнинг таъсир механизми билан таништириш.
4.Талабларни шифобахш жисмоний тарбиянинг асосий воситалари, шакллари ва ҳаракат тартиботлари билан таништириш.
Маърузада кўриладиган саволлар
1.Шифобахш жисмоний тарбия фани, унинг мақсади ва вазифалари.