Она тили ва адабиёт фанидан олимпиаданинг биринчи босқичи(таълим муассасаси) умумтаълим мактабларининг 5-11-синфларида, иккинчи(туман) ва учинчи босқич (вилоят) 9-11 синфларда, тўртинчи (Республика) босқичи 11-синфларда ўтказилади. Касб-ҳунар коллежи ва академик лицейларида биринчи босқич 1-3 курсларда, иккинчи, учинчи босқич 2-3 курсларда , тўртинчи босқичи 3 курсларда ўтказилади. Олимпиаданинг биринчи ва иккинчи босқичи 3 турда ( ёзма иш, тест синовлари, оғзаки) ўтказилади. Учинчи ва тўртинчи босқичи 2 турда ( ёзма иш, тест синовлари) ўтказилади. Олимпиада синовларини қуйидаги тартибда ўтказиш тавсия этилади.