Мавзунинг долзарблиги. Ер юзидаги 412 мингдан зиёд ўсимлик турларининг 30000 га яқинидан инсонлар кундалик ҳаётида фойдаланади (99). Наботот оламида шундай ўсимлик турлари борки, улар инсонларда энг нафис туйғу-гўзаллик ҳиссини уйғотади, хуш кайфият бағишлайди. Уларни табиатга, она Ватанга бўлган меҳр муҳаббатини янада оширади. Булар хонадонларимизни, иш жойларимизни, кинотеатр-у, дам олиш масканларимизни, мактаб ва боғчаларимизни қишин-ёзин безаб турган тропик ва субтропик ўсимликлардир.
Маълумки, машинасозлик, тўқимачилик, тикувчилик ва шу каби бошқа саноат корхоналарининг атроф муҳитга тирик организмлар учун зарарли бўлган моддаларни чиқариш ҳолатлари йилдан-йилга ортиб бормоқда. Иккинчи томондан бу ишлаб чиқариш корхоналарининг цехлари, иш жойлари иссиқ ва сершовқин, чангли бўлади. Бундай жойлар доимий яшил, барг ва пояларида заҳарли газларни тутиб қолувчи, чанг ва шовқиндан муҳофаза қилувчи ўсимликлар кўпроқ парваришлашни тақозо этади. Бу ҳолат табиийки, киши руҳиятига ва кайфиятига ижобий таъсир кўрсатади