Мавзунинг долзарблиги. Шок ҳолатининг кечиш механизмлари ва уни даволаш соҳасида олимлар анча юқори натижаларга эришганликларига қарамай, бу ҳолатни тўлиқ билиш соҳасида ҳалигача кўп муаммолар мавжуд. Бу ҳолат операцион ва туғруқ асоратларида, локал урушардаги жароҳатланишда, ҳамда маиший травматизм натижасида юзага келиши мумкин. Шокни даволовчи янги, эффектив дориларни излаш муҳимлигини хақида маълумотлар келтирилган.