Ҳозирги кунда буғдой донига бўлган эҳтиёж кундан-кунга ошиб бориши натижасида инсоният олдида яна озиқ-овқат танқислиги муаммоси ортиб бормоқда. Бугунги кунга келиб буғдой етиштириш ўртача 600 млн тоннани ташкил этаётган бўлса, 2020 йилга бориб бу эҳтиёж 840 млн дан 1 млрд тоннагачани ташкил қилади.