Бош суяги ва мия шикастлари бутун дунёда жамоат саломатлигини сақлашнинг жиддий муаммоларидан ҳисобланади. Ушбу муаммо Ўзбекистон республикасида аҳоли, айниқса, ёш аҳоли ўртасидаги ўлим 1 ва ҳаёти сақлаб қолинган беморларда узоқ муддатли ногиронликнинг асосий сабабчиларидан бири саналади. 2 . In vitro гистологик ўрганилганда бош суяги ва мия шикастларида бош мия ўзак тузилмаларининг жароҳати 81%гача етади. Бундай жароҳатларнинг 66% касалликнинг нохуш оқибатлари (ўлим, оғир ногиронлик)га олиб келади.