Тадқиқотнинг мақсади. Марказий Қизилқум ҳудудида тарқалган маҳаллий ўсимлик турлари, тупроқ таркиби ва микрофлораси ҳамда уларнинг ўзаро ассоциатив муносабатларидан фойдаланиб, техноген бузилган ерларни оғир металлардан тозалашнинг биотехнологик имкониятларини очиб бериш ҳамда техноген бузилган ерларни биоремедиация қилишнинг биотехнологик усулини ишлаб чиқишдан иборат.