Тадқиқотнинг мақсади Бухоро вилоятининг сизот сувларини сатхи 1,5-2,5 м, минерализацияси 3,0-5,0 г/л бўлган ўтлоқи аллювиал, механик таркибига кўра ўрта қумоқ, ўрта даражада шўрланган тупроқлари шароитида тупроқнинг сув ва туз тартибларини фитомелиорация ёрдамида мақбуллаштириш, асосий қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришга ва тупроқларнинг шўрини ювишга сарфланадиган дарё сувларини иқтисод қилиш ҳамда 1 гектар суғориладиган ерларнинг самарадорлигини оширишдан иборатдир.