Тадқиқотнинг мақсади Сирдарё вилояти шароитида буғдой ўсимлигида замбуруғлар келтириб чиқарадиган касалликларни аниқлаш, улардан буғдой ўсимлиги ҳосилига кўпроқ зарар келтирадиганларини ўрганиш ҳамда ушбу касалликларга қарши қўлланилган янги замонавий фунгицидларни иқтисодий самарадорлигини аниқлашдан иборат.