Тадқиқотнинг мақсади тадқиқот ишининг асосий мақсади Ўзбекистонда Шарқ жийдаси (Elaeagnus orientalis L.) нинг био-морфологик кўрсаткичларини аниқлаган ҳолда танлаш услубида янги навларини яратиш, клонлари асосида кўчатларини вегетатив услубда етиштириш, етиштирилган кўчатлар асосида мелиоратив ҳолати оғир таназзулга учраган (Оролбўйи минтақаси) ерларда она плантациясини барпо этишдан иборат.