Диссертация тадқиқотининг мақсади моносилан синтези мисолида технологик жараёнларда, стандартлар мавжуд бўлмаган кимёвий реакциялар янги маҳсулотлари учун юқори даражадаги мураккаб таҳлилий тадқиқотлар натижалари асосида хромато-масс-, ИҚ Фурье ва Раман спектрометрларида экспресс-таҳлил режимини амалга ошириш усулини ишлаб чиқиш ва яратиш, хамда экспресс-таҳлил режимида ўтказилган тадқиқотлар натижаларини таҳлил қилиш асосида моносилан синтези учун юқори технологияли технологик жараённи оптималлаштириш ва амалда қўллашдан иборат.