Тадқиқотнинг мақсади форс ва ўзбек тилларидаги қўлланган ижтимоий-сиёсий терминлар мисолида термин ясашнинг ISO 704 Халқаро стандартининг термин ясаш принциплари билан ўзаро мувофиқлигини аниқлаш, сўз ясаш усуллари ва моделларининг самарасини белгилаш, ўзбек терминологияси учун термин ясаш тартибини таклиф қилишдан иборат.