Тадқиқотнинг мақсади тут ипак қуртининг саноат дурагайларини ташкил этувчи зот ва тизимлари селекцион популяциясидан, ноқулай стресс шароитларга мосланувчанлик ҳусусиятларини намоён этган генотип (оила)ларни танлаш асосида янги тизимлар олиш ҳамда тутнинг турли мавсумларга мос серҳосил селекцион номерларини танлаш ва янги навларини яратишдан иборат.