Тадқиқотнинг мақсади аналитик селекция услуби орқали Қорақолпоғистон Республикасининг экстремал тупроқ-иқлим шароитларида етиштиришга мос тезпишар, ҳосилдор, тола чиқими ва сифати жаҳон андозалари талабларига жавоб берадиган, сув танқислиги ҳамда шўрланишга бардошли ғўза навини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этишдан иборат.