Тадқиқотнинг мақсади ғўза селекциясида тизма ва навлараро турли чатиштириш усулларини қўллаш орқали ўрта толали ғўзанинг тезпишар, юқори маҳсулдор, асосий ҳосилини сентябрь ойи муддатида берадиган, вилт замбуруғининг турли патогенларига бардошли ҳамда юқори тола сифатига эга навларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этишдан иборат.