Тадқиқотнинг мақсади мустақиллик даври ўзбек ҳикояларида тарихий шахслар образининг бадиий талқини даражасини, ҳикояда тарихий мавзунинг шаклланиш жараёнидаги поэтик янгилик ва асосий тамойилларини очиб бериш, тарихий ҳақиқат ва бадиий тўқима, тарихий шахс ва прототип каби адабий ҳодисаларни илмий-назарий асослашдан иборат.