Тадқиқотнинг мақсади. Хоразм дутор мақомларининг тарихини очиб бериш, мақомларнинг бирламчи манбалари ва мусиқа амалиётини ўрганиш йўли билан ўзбек мақом санъатидаги ўрнини аниқлаш ҳамда уларни замонавий мусиқа амалиётига татбиқ этишнинг илмий-услубий асосларини яратишдан иборат.