Тадқиқотнинг мақсади XVIII-XIX асрларда Қўқон адабий муҳити намояндалари – Ғозий, Садоийларнинг лирик меросини тадқиқ этиш ҳамда уларнинг салафлар анаъаналарига муносабатини таҳлил қилиш орқали бу икки ижодкорнинг адабиёт тарихида тутган ўрнини белгилаш, уларнинг ижодида ирфоний ғояларнинг бадиий такомилини ўрганишдан иборат.