Тадқиқотнинг мақсади мансаб сохтакорлигининг таркибини комплекс таҳлил қилиш, мазкур жиноят объектив ва субъектив белгиларининг мазмуни ва моҳиятини тушунишга нисбатан тўғри илмий ёндашувни ишлаб чиқиш, унга доир норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, тергов ва суд амалиётини яхшилаш, ушбу жиноятнинг олдини олиш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборатдир.