Тадқиқотнинг мақсади ФБ семантикасининг матндаги ўзгариш имкониятларини аниқлаш, фразеологизмлар мазмунининг турли шаклларини ўрганиш, ФБ моҳиятидаги мавжуд имкониятлар ҳамда инглиз тилидаги фразеологизмлар маънолари хилма-хиллигининг чегарасини ёритиш, бунда фразеологизмдан ҳам узуал, ҳам окказионал шаклда фойдаланиши мумкин бўлган муайян маъно типини ҳосил қилувчи вазиятларга алоҳида урғу бериш ҳамда номинатив, коммуникатив ва прагматик жиҳатдан ФБ таркибий қисми алмашинуви таҳлилини ўтказиш кабилардан иборат.