Тадқиқотнинг мақсади қорақалпоқ фольклоридаги халқ тарихий қўшиқларининг маълум бир даврдаги (бошланғичдан XX аср бошларигача) пайдо бўлиш ва шаклланиш йўлларини, жараёнларини аниқлаш, жанрий хусусиятларини, типологияси ва поэтикасини ўрганиш ҳамда шу асосда халқ тарихий қўшиқларининг халқ поэзияси тизимидаги ўрнини белгилаб беришдан иборат.