Тадқиқотнинг мақсади контактда ѐпишқоқ-эластик-пластик ўзаро таъсир хусусиятига эга ер ости қувурининг, сейсмик тўлқин ҳаракатланувчи синус, аракатланувчи синус ярим тўлқини импульси ва учбурчак шаклидаги импульс таъсирларида кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини аниқлашдан иборат. Ундан ташқари ер ости қувури кесимларида ҳосил бўладиган кўчиш ва деформацияга узел массаси, ўзаро таъсир эластик ва ѐпишқоқлик коэффициенталри, грунт тебраниш даври ва тезлиги ва импульс шаклининг таъсирини аниқлаш усулларини ишлаб чиқишдан иборат