Тадқиқотнинг мақсади эластик ёпишқоқ суюқликлар реологик моделларини Шульман-Хусид модели модификацияси шаклида такомиллаштириш, ушбу моделнинг Ньютон, Максвелл моделларидан афзалликларини асослаш, ясси канал ва цилиндрик қувурларда эластик ёпишқоқ суюқликларнинг ностационар ҳамда пульсацияли оқими масалаларини тадқиқ этишдан иборат.