Тадқиқотнинг мақсади “Темурнома”ларнинг қўлёзма ва тошбосма манбалари нусхалари ҳамда нашрларини қиёсий-матний таҳлил қилиш, Амир Темур ҳақидаги адабий манбаларнинг матн тарихи, таҳрири ва талқини муаммоларини илмий асослаш, “Темурнома”ларнинг миллий адабиёт тарихида тутган ўрнини очиб беришдан иборат.