Тадқиқотнинг мақсади ацетилланиш фенотипига боғлиқ ҳолда, кўриш органи тўқималаридаги тикланиш жараёнларининг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш ҳамда ташхисот ва бошқариш тактикасига персоналлашган ёндашувларни такомиллаштириш орқали кўзнинг ишқорий куйиши билан касалланган беморларнинг даволаш натижаларини яхшилаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.