Тадқиқотнинг мақсади сув танқислигининг салбий оқибатларини камайтириш, фитомелиорант ўсимликларини етиштириш орқали ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, шўр ювиш меъёрлари ва муддатларини қисқартириш ҳамда коллектор-зовур сувларининг минерализациясини биологик усулда камайтириб, сифати яхшиланган зовур сувлари билан ғўзани суғориш бўйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.