Тадқиқотнинг мақсади ўрта толали С-8295, Келажак, Жарқўрғон, С-5707 ғўза навларининг мақбул суғориш тартиблари ва минерал ўғитлар билан озиқлантириш меъёрларини илмий асосда ишлаб чиқиш, суғориш муддатларини барг ҳужайра шираси концентрацияси орқали тезкор аниқлаш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.