Тадқиқотнинг мақсади ўта кучли гравитацион майдонлардаги магнитланган зарраларнинг ҳаракатини тадқиқ этиш, ички айланма барқарор орбиталарнинг бран параметр ва магнит моментига боғлиқ аналитик ечимларини олиш, қора туйнук майдонида магнитланган зарраларнинг қамраб олинишининг эффектив кесим юзасини ҳисоблашдан иборат.