Тадқиқот мақсади эркин ҳолатда ва тагликларда жойлашган углеродли наноструктуралар - углерод нанотрубкалари ва фуллеренлардан водород ва углерод атомлари сочилиш, сочилган атомлар адсорбцияси ва инкапсуляцияси жараёнларини классик молекуляр динамика методлари ёрдамида тадқиқ қилишдан, ҳамда олинган натижаларни замонавий экспериментал катталиклар асосида таҳлил қилишдан иборат.