Тадқиқотнинг мақсади. “Саётхон-Ҳамро” достони қорақалпоқ версиясининг ўзига хос табиати, анъанавий сюжетнинг генезиси ва бадиий эволюциясини аниқлаш, мазкур достоннинг туркий халқлар эпик ижодиётидаги турли версия ва вариантлари билан қиёсий типологиясини ойдинлаштириш ҳамда қорақалпоқ достончилигига хос миллий анъаналарнинг достон бадииятидаги ўрнини кўрсатиб беришдан иборатдир.