Тадқиқотнинг мақсади Ангрен ҳавзасида тарқалган тупроқларнинг хосса-хусусиятларини суғориш таъсирида ўзгаришини аниқлаш, эволюцион жараёнларнинг жадаллигини белгилаш ва унумдорлигини баҳолаш орқали тупроқ унумдорлигини сақлаш ва оширишга қаратилган илмий-амалий ечимлар ишлаб чиқишдан иборат.