Тадқиқотларнинг мақсади Марказий Фарғона шимолий қисми гидроморф тупроқлари хосса-хусусиятларининг антропоген омил таъсирида ўзгаришини аниқлаш орқали уларда кечаётган салбий жараёнларни олдини олиш, тупроқлар унумдорлигини сақлаш ва оширишга доир тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.