Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон тилшунос-лигининг муҳим масалаларидан ҳисобланган тил ва жамият ўртасидаги алоқа, тилнинг пайдо бўлиши, ривожланиши ва амалда қўлланилиши, жамиятнинг турли синфлар, гуруҳларга бўлиниши туфайли тилда рўй берадиган ижтимоий дифференциация ва турли халқларни ягона тил доирасига бирлаштирувчи интеграция ҳодисалари, тилнинг ижтимоий функциялари сони, уларнинг ривожланиши ва кенгайиши каби масалаларни тадқиқ этиш илмий ва амалий аҳамиятга эга.