Магистрлик диссертацияси мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги. Республикамизда чорвачиликни жадал ривожлантириш асосида аҳолининг чорвачилик маҳсулотларига бўлган талабини қондиришни янада яхшилашга қаратилган аграр ислоҳатларнинг амалга оширилишида, хусусан Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов томонидан 2006 йил 23 мартда қабул қилинган ПҚ-308-сонли «Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларни кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2008 йил 21 апрелдаги ПҚ-842-сонли «Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллар кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан 2017 йил 16 мартда қабул қилинган ПҚ-4841-сонли «Чорвачиликда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғриида»ги қарорининг ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги №ЎРҚ-397-сонли «Ветеринария тўғрисида»ги Қонунида белгиланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш, ички бозорни сифатли ва етарли миқдордаги чорвачилик маҳсулотлари билан тўлдиришда ёш чорва молларининг респиратор касалликлари энг асосий тўсиқлардан бири ҳисобланади.