Бу имкониятлардан самарали фойдаланиш учун аввало, бутун эътиборни ҳар бир хўжаликдаги мавжуд боғ ва токзорларнинг аҳволини яхшилашга, технологик жараѐнларини ўз муддатида тўла ўтказилишига, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш чораларини юқори савияда тўлиқ амалга оширишга, мевани териш, топшириш ва сақлаш ишларини тубдан яхшилашга, зарур моддий – техник воситаларини етказиб бериш билан соҳани жадал ривожлантиришга, ҳосилдорликни кўтаришга, сифатли маҳсулот етиштиришга қаратишимиз керак. Шундагина мева, узум маҳсулотлари кўпайиб, тармоғимиз иқтисодий жиҳатдан мустаҳкамланади, халқ таъминоти яхшиланади.