Ўзбекистонда бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш, мамлакатни модеринизация қилишга инвестицияларни жалб этиш, аввало, ички манбаларни сафарбар этиш ҳисобидан иқтисодиётимизнинг муҳим соҳалари ва етакчи тармоқларини жадал ривожлантириш ҳал қилувчи устувор йўналишга айланди. Мамлакатимиз Президенти И.А. Каримов таъкидлаганларидек «Биз оддий бир ҳақиқатни доимо эсда тутишимиз даркор. Яъни сармоясиз тараққиёт йўқ, ишлаб чиқаришни ва умуман, мамлакатимизни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашни инвестицияларсиз тасаввур этиб бўлмайди.