Ихтиёрий инсон фаолиятининг самарадорлиги, қайси соҳада бўлишидан қатьи назар ушбу фаолиятда иштирок этаётган инсонлар ва уларни бошқаришга бевосита боғлиқ. XXI асрга келиб, глобализация жараёнининг ва ахборот ҳажмининг кескин даражада ўсиши, шунингдек риск ва ноаниқлик шароитларининг мавжуд бўлиши меҳнат ресурсларини бошқаришга янги талабларни қўяди. Ижтимоий ўзгаришлар суръатининг юқорилиги бизнес технологиясида жуда катта ўзгаришларга сабаб бўлди. Ишчилар фаолияти, шунингдек, уларни бошқариш фаолияти ушбу ташкилотнинг бозордаги рақобатбардошлигини таъминлайди.