Ушбу диссертация ишида тикувчилик ишлаб чиқаришда тикув машинасининг игна механизмини боқий ва барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида игна механизмини рационал параметрларини аниқлаш, звенолардаги динамик зўриқишларни топиш, ишлаш муддатини оширишда лазер технологиясини қўллаш, игна материалини танлаш, пухталаш режимлари ва уларни технологик схемалари, қурилмалари кенг ёритилган. Назарий ва экспериментал текширишлар йўли билан игна механизмини ишлаш муддати 20 га, тикув машинаси унумдорлиги 2254 баҳя/мин етказилди.