Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг ва бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш билан биргаликда кейинги йилларда аҳолининг кийим ассортиментига ва сифатига бўлган эстетик, эргономик и ва бошқа талаблари ошиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов маҳаллий хомашё базасидан фойдаланган ҳолда тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш, янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш, тикувчилик, трикотаж тармоқларини ривожлантириш натижасида импорт ҳажмини камайтириш ва экспорт ҳажмини кўпайтиришга доимий равишда эътибор қаратиб келмоқда Мамлакатимиз иқтисодиётида туб ўзгаришлар амалга оширилиши, республика иқтисодиёти асосан хом-ашё йўналишидан рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш йўлига изчил ўтаётганлиги, мамлакат экспорт салоҳияти кенгаяётганлиги ишлаб чиқаришнинг ҳар бир соҳаси олдига янги вазифаларни қўйди. Жумладан, тикувчилик саноатини ривожлантириш, халқимизни юқори сифатли, чиройли кийимлар билан таъминлаш енгил саноат ходимлари олдида турган муҳим вазифаларидандир.