Ҳозирги даврда хом-ашёни тайёрлаш жараёнларида турли кимёвий реагентлардан фойдаланилсада, кўп ҳолларда анъанавий кимёвий реагентлар ва технологиялар етарли самара бермайди. Ҳозирда нефт ва сув-органик аралашмаларга таъсир қилишнинг кимёвий усуллари билан бир қаторда физикавий усуллар, жумладан магнит ишлови бериш усулидан фойдаланилмоқдаки, кўп ҳолларда бу усул уларнинг хоссаларини ўзгартириб, ажратишни осонлаштиради. Шу нуқтаи назардан, углеводород хом-ашёсига магнит ишлови беришни уни тайёрлаш усули сифатида тадқиқ қилиш, магнит ишлови бериш техник воситаларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш долзарб муаммо бўлиб ҳисобланади.