Ушбу диссертация ишидагазни тайёрлашда қазиб олиш жиҳозларини ингибиторли ҳимоялаш тадқиқ қилинган. Коррозия жараёнининг асослари кўриб чиқилган, агрессив компонентлар сақлаган табиий газни қазиб олиш, йиғиш ва ташиш тизимлари коррозион бузилиши асосий қонуниятлари ва табиати таҳлили ўтказилган. Газ саноатида коррозия ингибиторлари қўлланилиш усуллари ва уларга қўйиладиган техник талаблар келтирилган. Ингибиторли ҳимоялаш самарадорлигини сезиларли ошириш имконини берадиган янги оригинал ингибиторлаш технологиялари таклиф қилинган.