Артериал гипертензия – (АГ) синдром бўлиб, унда систолик артериал босим 140 мм симоб устидан баланд, диастолик артериал босим эса 90 мм симоб устунидан баланд бўлади. Эссенциал ва симптоматик артериал гипертониялар тафовут қилинади.
Симптоматик гипертониялар буйрак-касалликларида организмда суюқлик ва тузлар тўпланаётганида, ўсмаларда гормонларни (альдостерон, тироксин, АКТГ) гиперпродукция жараёнларида, ренинни пайдо бўлишида учрайди.
Яна хомиладорларда буйрак зарарланганда, айланаётган қон миқдорининг хажми ошганда, глюкокортикоидларни ва контрацептик моддаларни қабул қилинганида ва х.к. холларда кузатилади.
Гипертония касаллиги – полиэтиологик касаллик бўлиб, унинг ривожида метаболик синдром, стресс холатлар, муҳим рол ўйнайди. Касаллик патогенезида симпатоадренал ва ренин-ангиотензин-альдостерон тизими фаолияти асосий ҳисобланади.