Жарохатдаги, унинг атрофидаги, патологик учокдаги ёки бутун бир организмдаги микробларни йук килишга, уларни таркалишини камайтиришга, вирулентлигини пасайтиришга каратилган чора тадбирлар мажмуасига антисептика дейилади.Бактериологик эра бошлангунига кадар (1878) операция килинган беморларнинг деярли ярмидан ошиги сарамас, пиемия, газли гангрена жарохат дифтериясидан нобуд булишарди. Жарохатларнинг йиринглашига эса одатий хол деб караларди ва операциядан кейинги даврнинг ажралмас бир холати деб хисобланарди.