Ҳозирги Жанубий Ўзбекистон, Жанубий Тожикистон ва Шимолий Афғонистон ҳудудларига тўғри келади (1-расм).
Бақтрия давлатчилик тарихи бўйича XIX аср сўнггида Европа тарихчилари ўртасида мунозаралар бошланган. В. Гейгер , Э. Райш , Т. Нольдеке , ХХ аср бошида Ж. Прашеклар Бақтрия тарихи билан шуғулланиб, Аҳамонийлар империясига қадар ҳам қандайдир сиёсий бирлашмалар бўлганлиги тўғрисида маълумотлар берган. Улар асосан қуйидаги антик давр тарихчиларининг ёзма манбаларига таянганлар. Бу воқеаларни Ктесий Книдский, Диодор Помпей Трог, Арриан ва Ксенофондлар
Ктесий Книдский "Бақтрия кучли ва қудратли мамлакат, VIII асрдаёқ мустақил давлат бўлган" деб таърифлайди. Ктесий Книдскийнинг асарлари ўрта аср тарихчиси Фотийнинг асарида илова тариқасида бизгача етиб келган .