Ёнғин саноат корхоналари, халқ хужалигининг барча тармокдарида юз бериб, етказадиган зарари жихатидан табиий офатларга тенглашиши мумкин бўлган ходиса ҳисобланади. Улар катта моддий зарар келтириши билан бирга оғир бахтсиз ходисаларга захарланиш, куйиш ҳамда кишилар халокатига сабаб бўлиши мумкин.
Ёнғинга қарши кураш ишлари давлат миқиёсида амалга оширилади. Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, унинг ривожланиб, тарқалиб кетмаслиги чора-тадбирларини олдиндан кўриш, унгақарши самарали кураш олиб бориш ёнғинни ўчиришда қўлланиладиган бирламчи воситалардан туғри фойдаланишга қаратилган.
Мураккаб оксидланиш жараёнида ёнувчи моддалардаги бир модданинг иккинчи моддага айланиши оқибатида катта миқдорда иссиқлик ва нурланиш ажралиши билан кечадиган холатга ёнишдеб тушунилади. Ёнғинга асосан уч омил: ёнувчи модда, ёндирувчи мухит, қиздириш жараёни сабаб бўлади.